Хуфтондан олдин ухламоқ ва хуфтондан кейин гаплашиб ўтирмоқнинг кароҳат эканлиги
Абу Барза (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдики, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтондан олдин ухламоқни ва хуфтондан кейин гурунглашиб ўтирмоқни макруҳ дер эдилар».
Бу бобда Оиша (онамиз), Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Анас (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Барзанинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлининг кўпчилиги хуфтондан олдин ухлашни ва хуфтондан кейин ўтириб суҳбат қилишни кариҳ деб биладилар. Кимдир эса бунга рухсат беради. Абдуллоҳ ибн Ал-Муборак айтадики, «Суҳбатларнинг кўпи кароҳат устидадур». Айрим илм аҳллари эса Рамазон ойида. хуфтондан олдин ухлаб олишга рухсат беришган.
Сайёр ибн Саламанинг куняси - Абул-Минҳол Ар-Риёҳий.
Дўстларигиз билан улашинг!