Ҳайз кўрган хотинга яқинлик қилганда каффорат бериш
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қон қизил бўлса, бир динор, агар қон сарғиш бўлса, ярим динор (садақа беради)», дедилар.
Ҳайз кўрган хотинга яқинлик қилганда каффорат бериш борасидаги ҳадис Ибн Аббосдан марфуъ ва мавқуф тарзида ривоят қилинган.
Айрим илм аҳлининг қавли шудир. Аҳмад ва Исҳоқ шу қавлга эга бўлишган. Ибнул-Муборак: «Парвардигоридан мағфират талаб этади, бунда каффорат лозим бўлмайди», дейди. Тобиъийндан баъзилари Ибнул-Муборак фикрида эканликлари ривоят қилинади. Саъид ибн Жубайр ва Иброҳим Ан-Наҳоий шулардандир. Бутун амсор («миср», катта шаҳарлар) уламосининг қавли шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!