Ҳайз кўрган аёлнинг масжиддан бирор нарса олиб бермоғи
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Масжиддан жойнамозни олиб бергин», дедилар. «Мен ҳайз кўрганман», дедим. «Сенинг ҳайзинг қўлингда эмас-ку!» дедилар.
Оиша (онамиз)нинг ҳадиси - ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлидан барчаларининг қавли шудир. Бу масалада ораларида ихтилоф бўлганини билмаймиз. Ҳайз кўрган хотин (қўлини узатиб) масжиддан бирор нарсани олишида зиён йўқ, деб ҳисоблайдилар.
Бу ҳадис, ҳайз кўрган хотин қўлини узатиб, масжиддан бирор нарса олиши жоиз эканига ҳамда бир уйга ёки бир масжидга кирмайман, деб қасам ичган киши, танасининг бир қисмини ўша уйга ёки ўша масжидга суққанида қасами бузилмаслигига далилдир.
Дўстларигиз билан улашинг!