Ҳайз кўрган хотини билан бирга овқатланмоқ ва ҳайзли аёл (таҳорати)дан ортиб қолган сув
Абдуллоҳ ибн Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; дедики: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳайз кўрган хотин билан бирга овқатланмоқ борасида сўрадим. «У билан биргаликда еявергин!» деб айтдилар.
Бу бобда Оиша ва Анас (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абдуллоҳ ибн Саъиднинг ҳадиси ҳасан-ғариб.
Илм аҳлидан барчаларининг қавли шудир: Ҳайз кўрган хотин билан бирга овқатланмоқ зиёнсиз, деб ҳисоблайдилар.
Хотиннинг таҳоратидан ортган сув борасида ихтилоф қилинган. Бирови бунга рухсат берса, бирови макруҳ деб ҳисоблаган.
Дўстларигиз билан улашинг!