Ҳайз кўрган хотин билан бирга ётмоқ
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдиларки: «Ҳайз кўрган пайтимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга изор (лунги) боғлаб олмоқни (ҳайз кийими кийиб олмоқни) буюрардилар, кейин мен билан бирга мубошарат* қилардилар».
*Мубошарат - эркалаб ўпмоқлик.
Бу бобда Умму Салама ва Маймуна (оналаримиз)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан мутааддид илм аҳлининг қавли шудир. Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқ шу қавлга эга бўлишган.
Дўстларигиз билан улашинг!