Истиҳоза кўрган аёл хар вақт намозиучун ғусл қилади
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдиларки: «Умму Ҳабиба бинти Жаҳш, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан фатво истаб, деди: «Мен истиҳоза кўраман, ҳеч покланмайман (қон тўхтамайди); намозни тарк этайинми?» Шунда (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Йўқ! Бу фақат томир (қони)дир. Ғусл қил ва намозингни ўкийвер!» Шунга кўра (Умму Ҳабиба) ҳар бир вақт намози учун ғусл қиларди».
Қутайба айтадики, Ал-Лайс бундай деди: «Ибн Шиҳоб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намоз учун ғусл қилмоқни Умму Ҳабибага амр этганларини зикр қилади. Аёлнинг бу ҳаракати ўз-ўзича қилган ишидир».
Бу ҳадис «Аз-Зуҳрийдан, Амрадан, Оишадан» деган иснод билан ҳам ривоят қилинган.
Айрим илм аҳли: «Истиҳоза кўрган аёл ҳар вақт намози учун ғусл қилади», дейишади.
Ал-Авзоий бу ҳадисни Аз-Зуҳрийдан, Урва ҳамда Амрадан, Оишадан ривоят қилади.