Истиҳоза
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Фотима ибн Абу Ҳубайш Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, «Ё Расулуллоҳ! Мен истиҳоза кўрадиган аёлман, бундан ҳеч покланмайман. Намозни тарк этайинми?» - деди. «Йўқ, - дедилар (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) - бу томир қонидир, ҳайз қони эмас. Ҳайз кўрадиган кунларинг намозни тарк эт, ҳайз (муддати)дан поклангач, ғусл қилгин ва намозингни ўқийвергин».
Абу Муовия ўз ривоятида бундай дейди: «Айтдиларки, «Ҳар вақт намози учун алоҳида таҳорат ол, то ўша вақт (ҳайз вақти) келгунича».
Бу бобда Умму Саламадан ҳадис ривоят қилинган.
Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг «Фотима келиб» деган ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан бўлмиш мутааддид илм аҳлларининг қавли шудир. Суфён Ас-Саврий, Молик, Шофиъий ва Ибнул-Муборак ушбу қавлга эга бўлишган: Истиҳоза кўрган аёл, ҳайз кунлари ўтгач, ювинади ва ҳар вақт намози учун (алоҳида) таҳорат олади.