Сув тополмаган жунуб кишининг таяммум қилмоғи
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, тоза тупроқ мусулмон кишини покловчидир, ҳатто у ўн йил сув топа олмаса ҳам! Сув топган тақдирда ҳам тоза тупроқни баданига (терисига) сурсин, албатта ана шу хайрлироқдир!».
Маҳмуд ўз ривоятида «Тоза тупроқ мусулмон кишининг поклик сувидир», дейди.
Бу бобда Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Амр, Имрон ибн Ҳусайн (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Ушбу ҳадисни Холид Ал-Ҳаззодан, Абу Қилобадан, Амр ибн Буждодан, Абу Заррдан (розияллоҳу анҳум) биттадан кўп киши шу тарзда ривоят қилишди.
Аййуб эса бу ҳадисни Абу Қилобадан, Омир ўғилларидан бўлмиш бир кишидан, Абу Заррдан ривоят қилади ва Омир ўғилларига мансуб кишининг исмини келтирмайди.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.

Фақиҳларнинг якдил қавли будир: Жунуб бўлган эркак ва аёл ҳамда ҳайз кўрган аёл сув топмаса, таяммум қилишади ва намозларини ўқишади.
Ибн Масъуд, сув топа олмаган жунуб киши учун таяммум йўқ, деган фикрда эканлиги ривоят қилинди. Аммо сўзидан қайтиб «Сув топгунича таяммум қилади» деб айтгани алоҳида ривоят этилади.
Суфён Ас-Саврий, Молик, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.