Ғуслдан кейин аёли билан исинмоқ
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан ғусл қилиб жанобатдан поклангач, мен билан исинар эдилар, мен ювинмаган ҳолда бўлсам-да, у кишини бағримга босар эдим».
Бу ҳадиснинг иснодида нуқсон йўқ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан бўлган илм аҳлидан мутааддид кишиларнинг қавли будир: Ғусл қилиб покланган эркак ҳали ювинмаган аёлининг ётоғига қайтиб, у билан исиниши мумкин. Суфён Ас-Саврий, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!