Жунуб кишининг мусофахаси (қўл бериб кўришмоғи)
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у киши жунуб ҳолатда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга йўлиқиб қолди. Айтадики, «Мен орқага тисландим, яъни орқага чекиниб, бориб ғусл қилдим, кейин қайтиб келдим. Шунда: «Қаерда эдинг?» ёки «Қаёққа кетдинг?» дедилар. «Мен жунуб эдим», дедим. Ул зот: «Батаҳқиқ, мусулмон киши нажас бўлмайди», дедилар.
Бу бобда Ҳузайфа ва Ибн Аббосдан ҳадис ривоят қилинган. Абу Ҳурайранинг жунуб ҳолатда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учраб қолгани ҳақидаги ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлидан мутааддид кишилар жунуб ҳолатдаги одам билан мусофаҳага (кўришмоққа) рухсат берганлар.
Хоҳ жунуб киши, ҳоҳ ҳайз кўрган аёл бўлсин, уларнинг терлаши зарарсиз, деб ҳисоблаганлар.
Дўстларигиз билан улашинг!